Лойиҳа ғолиблари қаторида
Шу йил 9 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш Вазирлигида World youth innovation forum 2020 доирасида ўтказилган “Энг яхши лойиҳалар” танлови ғолибларини тақдирлаш ва уларни вазирлик ҳузуридаги “Ёшлар академияси”га қабул қилиш маросими ҳақида маълумот берилганди. Ушбу танловда дунёнинг 24 та давлатидан жами 5100 га яқин лойиҳалар топширилгани, Ўзбекистон бўйича 20 та энг яхши лойиҳа совриндорликка муносиб кўрилганини ва совриндорларнинг барчалари Ёшлар академиясига аъзоликка қабул қилинганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Танловда “Электр токида ҳаракатланувчи боғдорчилик мини трактори” лойиҳаси билан қатнашган "Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети “Тракторлар ва автомобиллар” кафедраси 2-босқич таянч докторанти Равшан Ботиров ва кафедра ассистенти Рустам Худойқуловлар фахрли 3-ўринни эгаллашди ҳамда ўз лойиҳаларини ривожлантириш учун 10 миллион сўм миқдоридаги маблағ ҳамда Ёшлар академиясига қабул қилинганлик тўғрисидаги сертификат ва аъзолик нишони билан тақдирланишди. Ёш тадқиқотчиларни ушбу ютуқ билан табриклаб, лойиҳани амалга оширишдаги кейинги ишларида муваффақиятлар тилаймиз.
“Тракторлар ва автомобиллар” кафедраси жамоаси ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати