Тадбиркорлик - тараққиёт талаби
2021 йил 11 февраль куни институтнинг “Туронбанк” АТБ ўқув хонасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либерал-демократик партияси ташаббуси билан “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқот форуми” доирасида “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора тадбирлари” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.
Тадбирда Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Фан, таълим, маданият ва спорт қўмитаси раиси Захидов Эркин Агзамович, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси масъул ходими Мадалиев Хасан Ҳакимбаевич, Капиталбанк АТБ бош мутахассиси Яндашев Мақсуд Пано ўғли, Ўзбекистон Экспортчилар уюшмаси раиси ўринбосари Расулев Бобур Атхамович, Ўзбекисон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Тошкент шаҳри бўйича масъул ходими Алимуҳаммедов Дилмурод Махмуджанович, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг масъул ходими ва бир гуруҳ тадбиркорлар иштирок этишди.Тадбир савол - жавоблар руҳида ўтди. Иқтисодиётнинг реал секторида тадбиркорлар учун яратилган шароитлари ва мавжуд айрим муаммолар қизғин муҳокама қилинди.
“СХТЭ ва Б” факультети декани ўринбосари Ж.Турдиев ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати