БАҲОРНИНГ 5 КУНИ ДОИРАСИДАГИ яна бир тадбир…

Институтимизнинг «Гидромелиорация» факультети ёшлар иттифоқи кенгаши томонидан ўтказилиб келинаётган «Баҳорнинг 5 куни» фестивалининг сўнгги бешинчи кунида гуруҳлар ўртасидаги миллий таомлар беллашуви танлови ўтказилди. Ушбу танлов қатнашчилари томонидан жуда чиройли ва кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Танлов бир нечта гуруҳлар иштирокида ташкил этилди. Ҳар бир гуруҳ дастурхон ёзишди ва ўзига ҳос услубда безатиб, уларга ҳақиқий баҳорни гўзал ва тансиқ миллий таомлари ўзгача кўриниш бериб турди.

Ушбу танловни ўтказиш билан бирга, барчага баҳорий кайфият улашдик десак, муболаға бўлмайди. Буни барчанинг юзидаги баҳорий соғинч ҳиссини акс этиб турган самимий табассумдан ҳам билиш қийин эмас эди. Қизлар бу танловда ҳақиқий маҳорат эгаси эканликларини намойиш эта олишди. Тадбир сўнгида энг яхши безатилган, баҳорий дастурхонлар ҳакамлар томонидан баҳоланиб, муносиб ўринлар берилди.

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов