Мулоқот ва муомала ҳамда таълим ва тарбияда тилнинг ўрни
Президентимизнинг ўтган йили давлат тили тўғрисидаги қарор ва фармонлари зиммамизга улкан вазифаларни қўйгани рост. Куни кеча Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иштирокидаги йиғилишда ана шу масалаларга эътибор қилингани ҳам бежиз мас. Видеоселекторда республика бўйича 300дан зиёд қишлоқ ва маҳаллаларнинг, 400га яқин кўчанинг эски, советлар даврига хос ёки бирор мантиқсиз, тушунарсиз номлари ҳалигача сақланиб қолаётгани танқид қилинди.
Тилимизда бир-биридан чиройли, маънолари кенг сўзлар кўпку?! Қолаверса, ҳар бир маҳалланинг тарихи, иқлимини акс эттирадиган ном қўйиш мумкин эди-ку?! Оғизга келган гапни вайсагандек, бўлар-бўлмас номлар қўйгандан кўра, деди бош вазир. Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқейини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2019 йилнинг 21 октябрдаги фармонига мувофиқ жойларда давлат тилида иш юритиш учун алоҳида маслаҳатчи лавозими жорий этилиши ҳам масаланинг қай даражада муҳимлиги ва долзарблигини билдиради.
Жорий йилнинг 10 март куни “Гидротехника қурилиши”, “Гидромелиоратив ишларни механизациялаштириш” ва “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультетларининг иқтидорли талабалари “Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси” га ташриф буюришди ва “Тил - тараққиёт тарозиси” номли кўрсатувнинг ёзиб олиниш жараёнида қатнашишди, ўз саволлари билан фаол иштирок этишди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати