Амалий ишларга таҳлилий назар
2020 йил 11 март куни Б-ўқув биноси 108-аудиториясида “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети гуруҳ мураббийлари билан Институт мураббийлар кенгаши раиси З.Исмаилова, Ёшлар билан ишлаш маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи З.Ҳайдаров ва “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети декани Р.Хакимовлар иштирокида факультетда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш ва қилинган ишлар таҳлили юзасидан учрашув ўтказилди.
Йиғилишни факультет декани Р.Хакимов кириш сўзи билан очиб бериб, олдимизда турган вазифалар, маънавий-маърифий ишларнинг ҳолати ва амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар хусусида ўз фикрларини билдириб ўтди. Йиғилишда мураббийлар кенгаши раиси З.Исмаилова сўзга чиқиб, мураббийлик ишларини тартибга солувчи мезонлар ва мураббийлар олдида турган вазифалар, шунингдек, мураббийлик фаолиятини жонлантириш борасида талаблар бўйича тушунтириш ва фикр мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
Ёшлар билан ишлаш маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи З.Ҳайдаров сўзга чиқиб, мураббийлар томонидан олиб борилаётган ишларни сарҳисоби ва йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш юзасидан мураббийлар олдида турган вазифалар хусусида тушунтириш ишларини олиб бориб, барча мураббийларни ўз фаолиятларини Президентимиз томонидан 2019 йил 3 майда “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4307-сонли қабул қилинган қарори асосида йўлга қўшиш юзасидан таклифларини билдириб ўтди. Йиғилиш сўнгида мураббийлар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олдилар.
ТИҚХММИ матбуот хизмати