Байрамингиз муборак!
Аёлларни, қизларни баҳорга қиёслашади, баҳорни эса уларга. Гўзаллик, нафосат, янгиланиш, ҳаёт давомийлиги баҳор ва аёл тушунчаларида уйғунлашиб кетади. 8-март – Халқаро хотин-қизлар байрами гўзал ва бетакрор юртимизга баҳор нафаси кириб келганидан дарак беради. Аёл азалдан меҳр-шафқат тимсоли бўлиб келган. Аёл деганда, кўз ўнгимизда аввало, улуғ ва табаррук она сиймоси гавдаланади. Инсон зоти борки, оламдаги барча яхшилик ва эзгуликларни, ҳаёт сир-у асрорлари ва сабоқларини онанинг меҳру-саҳовати туфайли ўрганади. Аёл борки, олам мунаввар, аёл борки ҳаёт гўзал ва мафтункор. Инсон, аёл тушунчаларини бир-биридан ажралган ҳолда, тасаввур этиб бўлмайди.
Оилани ҳам, жамиятимизни ҳам бирлаштириб, унга файзу барокат киритадиган хонадонларимизни меҳр-муҳаббат, нафосат, эзгулик нури билан мунаввар қиладиган зотлар ҳам аслида, мўътабар оналаримиз, мунис опа-сингилларимиздир. Шу сабабли ҳам 8-мартни айнан Аёлларимиз куни яъни, халқаро хотин-қизлар куни деб, кенг нишонлаймиз. Ушбу байрам бугун нафақат юртимизда, балки дунёнинг барча бурчакларида жуда кенг нишонланмоқда. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти эрта тонгдан институтимиз ёшлар иттифоқи Бошланғич ташкилоти томонидан 8 март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан институтимизнинг барча аёл ва дилбар қизларимизни байрам табриги сифатида кутиб олишди.
Шунингдек, институтнинг маданият саройида 8 март Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган катта тадбир бўлиб ўтди. Ушбу байрамда таклиф этилган барча аёлларимизни институмизнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Қ.Шавазов байрам тадбирига сифатида уларни кутиб олдилар ва гуллар ва совғалар билан мубаракбод этдилар. Шунинг билан байрам тадбири баҳор вальси билан бошланиб кетди. Унда институтимизнинг талаба қизлари ўз рақслари билан иштирок этишди ва институтимиз ректори Ў. Умурзаков сўзга чиқиб, барча опа-сингилларимизни 8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами билан табриклаб, байрамни тадбирниочиб бердилар. Шунданг сўнг байрам тадбирни турли куй қўшиқ ва рақсларга уланиб, кетди. Унда иштирок этган институтимиз талабалари ўзларини дилрабо қўшиқлари, турли рақслари ва саҳна кўринишлари билан барча йиғилганларни хушнуд этишди. Чиндан ҳам аёлларимизнинг оилада тутган ўрни беқиёс. Оқила гўзал аёллар ўзларининг ғамхўрлиги, меҳрибонлиги, қалби дарёлиги билан оиладаги, қолаверса, бутун жамиятдаги мувозанатни, поклик, ҳалоллик, самимият ва адолат муҳитини сақлаб турадилар. Улуғ донишмандлар Ватанга энг муносиб таъриф излаганда, уни Она сиймосига қиёс этганларида катта маъно бор. Дунёда «муқаддас» деган сўзга энг муносиб зот ҳам – Онадир. Ушбу байрам тадбирида ташриф буюрган эл ардоғидаги ҳалқимизнинг севимли саъаткорлари, мунис онажонларимиз ҳақида гўзал қўшиқлар ижро этиб, барча аёлларимизни рақсга таклиф этишди.
Байрам жуда кенг кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Дарҳақиқат, Онани, аёлларни эъзозлаш бизнинг миллатимиз, халқимиз учун олий қадрият даражасига кўтарилган фазилат. Чунки аёлларни қанча улуғласак, ҳаётимизнинг чироғи, умримизнинг гули деб эъзозласак, демакки, оиламизни Ватанимизни эъзозлаган бўламиз. Яна бир бор барча аёлларимизни байрамлари билан табриклаймиз.
“Ер ресурсларини бошқариш” факультетининг Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов