Таълим -фан-ишлаб чиқариш тизимини мукаммаллаштириш
Маълумки, жамиятнинг ривожланиш қонуниятлари биринчи навбатда, моддий ишлаб чиқаришнинг ўсиши олий ўқув юртларининг ривожланишига бевосита таъсир этади. Шу сабабли ҳам олий ўқув юртининг жамият ривожланишидаги интегратсияси муҳим аҳамиятга эгадир.
Шуларни инобатга олган ҳолда институт ректорининг 2021.12.02 даги 101/Т сонли буйруғига асосан “Қишлоқ ва сув хўжалигида энергия таъминоти” факултетининг Техника ва технологияларнинг техник экспертизаси ва маркетинги таълим йўналишининг 2-курс талабалари “Електротехника ва мехатроника” кафедраси профессоф-ўқитувчилари, О.Назаров, М.Бегматов ва А. Мустафоқуловлар бошчилигида Ўзбекистон миллий метрология институтига(10.03.2021) ва “Турон электромонтаж” АЖ га(11.03.2021) танишув амалиётини ўташ учун ташриф буюрдилар. Амалиёт давомида талабалар ўзларининг қизиқтирган саволларга корхона ходимлари томонидан жавоб олдилар.
Эътироф этиш жоизки, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури доирасида таълим тизимини янада мукаммаллаштириш мақсадида таълим-тарбия ва ишлаб чиқариш соҳасининг яхлит, узлуксиз тизимини шакллантириш ва ривожлантириш, жаҳон стандартларига мос кадрлар тайёрлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар давом эттирилмоқда.
“Електротехника ва мехатроника” кафедраси
стажёр-ўқитувчи А. Мустафоқулов ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати