Ишлаб чиқариш корхонасида амалий дарс машғулоти

Институтимиз  талабаларининг  келажакда  ўз мутахассисликлари  бўйича  юқори малакали кадр  бўлиб чиқишида ишлаб чиқариш корхоналарининг ўрни жуда юқори. “ҚСХЕТ” факултети “Электр энергетикаси (с/х)” таълим йўналишининг 4-курс  10 гуруҳ талабалари “5+1” дастури асосида “Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари” кафедраси ассистенти А. Санбетова бошчилигида “Узкабел” қўшма корхонасига “Электр энергияси узатиш ва тақсимлаш” фани бўйича амалий ва лаборатория машғулотларини ўтказишди.

Бўлим бошлиқлари ва тажрибали мутахассислар корхонанинг умумий фаолияти ҳамда бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида талабаларга тўлиқ маълумот беришди. Корхона мутахассислари талабаларни қизиқтирган барча саволларга “мастер класс” усулида амалиётда бажариб жавоблар бердилар.

 

 

Маълумот берувчи  ЭТваҚТЕМ кафедраси ассистенти А.Санбетова

ТИҚХММИ матбуот хизмати