Магистрлик диссертация ҳимояси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015-йил 2-мартдаги 36-сон қарори билан тасдиқланган “Магистратура тўғрисида”ги Низомига ҳамда институт ректорининг 2019-йил 28-октабрдаги “Магистрлик диссертацияларининг мавзулари, илмий раҳбарлари ва иимий маслаҳатчиларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 1015 а/ф-сонли буйруғига асосан жорий йилнинг 10 июн куни “Сув энергияси ва насос станцияларидан фойдаланиш” кафедраси 5А450402-“Насос станцияларидан ва қурилмаларидан фойдаланиш ва ташхиси”, 5А450101-“ГЕС қурилиши ва улардан фойдаланиш” мутахассисликлари магистрантларининг диссертация ҳимояси бўлиб ўтди.

Магистратура бўлими бошлиғи проф. А.Янгиев магистрантларга ўзининг самимий тилакларини билдириб тадбирни очиб берди. Магистрлик диссертация иши бўйича якуний Давлат аттестациясига “Чирчиқ ГЭСлар каскади” УК директори А.А.Шадманов раислик қилди. Шунингдек “Гидромахсусқурилиш” АЖ бош директори К.Ш. Фатиллаев,  Гидромахсусқурилиш” АЖ бўлим бошлиғи С.Й. Соттиқулов, ва “Сув энергияси ва насос станцияларидан фойдаланиш” кафедраси мудири проф. Д.Р.Базаров,  профессор-ўқитувчиларидан проф.Р.Р.Эргашев ва   С.К.Хидировлар магистрантларининг ишларини эътироф этиб ўзларининг тавсия ва маслаҳатларини берди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати