“Ўзбеккосмос” агентлиги ходимлари билан учрашув
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 17.09.2019 йил 781-сон қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги ташкил этилган эди. Ташкил этилган “Ўзбеккосмос” агентлиги жуда кўп сохаларни мониторинг қилиб бормоқда. Шу сабаб жорий йилнинг 11 июн куни “Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш” факультети талабалари “Ўзбеккосмос” агентлиги ходимлари билан учрашув ўтказилди.
Фойдаланиш сохалари бўйича, қишлоқ хўжалиги ерлари мониторинги йўналишида талабаларга космик мониторинг технологиялари қишлоқ хўжалиги фаолиятининг турли жабҳаларини самарали назорат қилиш, космосдан олинган суратлар қишлоқ хўжалиги ерларини инвентаризациядан ўтказаш, турли босқичларда экинлар ҳолатини тезкор назорат қилиш, ерларнинг таназзулга учраши жараёнларини аниқлаш, экинларга потенциал таҳдидларини аниқлаш ва агросаноат мажмуасининг бошқа кўплаб вазифалар ҳақида тушинчалар бердилар. Талабаларни қизиқтирган кўплаб саволларга “Ўзбеккосмос” агентлиги ходимлари жавоб бердилар.
ЁБИБ декан муовини К.Усмонов
ТИҚХММИ матбуот хизмати