Пойтахтимизда “Илм-фаннинг замонавий муаммолари ва истиқболлари” (ICPPMS-2021) мавзусида 1 - халқаро анжуман бўлиб ўтмоқда.
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ташаббуси билан Жанубий Кореянинг Sun Moon, Навоий давлат педагогика институти, Тошкент давлат транспорт институти ҳамда Тошкент кимё технология илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда онлайн анжуман ташкил этилди.
Анжуманда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори, профессор Ў.Умурзаков мазкур халқаро анжуман илм-фаннинг турли йўналишлари, жумладан, қишлоқ ва сув хўжалигида инновацион усуллар, илғор кимёвий технологиялар, бино ва иншоотлар қурилиши, энергетика ва бошқа соҳаларда рақамли технологияларни қўллаш бўйича етакчи тадқиқотчиларнинг илмий натижаларини қамраб олиши ҳамда мутахассислар учун кенг илмий мунозаралар майдони бўлиб хизмат қилишини таъкидлаб ўтдилар.
Ажуман иштирокчиларнинг қизиқарли марузалари билан юқори савияда давом этмоқда. Буни конференция ишида муҳокама қилинаётган масалалар йўналишлари ва кўлами ҳам алоҳида тасдиқлайди. Яна бир муҳим жиҳати, конференция давомида олинадиган илғор хорижий тажрибаларни Ўзбекистон мисолида амалиётга татбиқ этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади.
ТИҚХММИ матбуот хизмати