Янги ўқув йилига тайёргарлик масъулияти

Ҳар қандай ўқув ва иш жараёнига тайёргарлик янги куч, янги имконият ва режаларни ҳисобга олиш асносида мақсад ва вазифаларни белгилашни тақозо этади. Бу эса ҳар бир профессор ўқитувчидан тортиб, таълим муассасаси жамоаси аъзоларининг ҳар бирига ўз касби нуқтаи назаридан масъулият юклаши тайин. Худди шу мақсадда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректорат аъзолари ва барча кафедра мудирлари иштирокида жорий йилнинг 11 август куни соат 11:00 да институт ректоратининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилиши Zoom дастури орқали видеоконференция шаклида ўтказилди.  Видеоконференцияни институт ректори, профессор Умурзаков Ўктам Пардаевич ўзларининг кириш сўзлари билан очиб модератор сифатида бошқариб бордилар.

Кун тартибида кўрилган масалаларнинг асосийси Янги 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ва амалга ошириладиган вазифалар ҳақида бўлди. Шу хусусда институтнинг биринчи проректори Мирзаев Баҳодир Суюнович тақдимот дастури асосида маъруза қилди. Сўнгра маъруза юзасидан савол-жавобларга ўтилди. Штат бирлиги, ўқув соатлари, онлайн тарздаги видеодарслар каби масалалар борасида туғилган муаммолар юзасидан конкрет ечимлар ва мулоҳазалар билдирилди. Ректорат аъзолари ва барча кафедра мудирлари мазкур йиғилишда ўз фикр-мулоҳазалари билан фаол иштирок этишди. Кенгайтирилган онлайн йиғилиш Zoom дастури орқали талабга мувофиқ тарзда ўтказилди.

 

                      ТИҚХММИ Матбуот хизмати