Ходимларнинг Бухоро вилояти зиёрат саёҳати
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора - тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 7 февралдаги ПҚ - 3514 - сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризмни ривожлантириш дастурини амалга ошириш бўйича амалий чора - тадбирлар режасининг 27 - бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда институтда фидоийлик билан меҳнат қилиб келаётган ходимларига доимий - ғамхўрлик ва эътибор кўрсатиш мақсадида 8 – 9 - январь кунлари Бухоро вилоятининг муқаддас қадамжоларига зиёрат саёҳати уюштирилди. Саёҳат қулай ва шинам бўлиши мақсадида бориш ва қайтиш замонавий “Талго” поездида амалга оширилди. Саёҳат дастлаб институтимизнинг филиалидан бошланди. Ходимлар филиалнинг кафедралари ва бўлимлари билан яқиндан танишиб чиқишди сўнгра Бухоронинг муқаддас ва азиз авлиё жойларига ташриф уюштирилди.
Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Шовазов К. ахбороти
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов