Халқаро грантларда қатнашиш

Илмнинг ривожи жамиятнинг тараққиётини белгилар экан, демак, бу борадаги ҳамкорлик, илмий изланиш ва тажриба алмашишларнинг роли ҳам катта бўлиши муқаррар. Хориж тажрибалари мамлакатимизни энг ривожланган давлатлар қаторида кўришимизга имкон туғдиради.  Бу эса ўзимизнинг саъйи ҳаракатимиз, интилишимиз, инновацион ғоялар ва турли технологияларни муваффақиятли қўллаш, хорижий инвесторлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни тўғри йўлга қўйишимиз билан боғлиқ.

“Халқаро грантларда иштирок этиш тажрибаси” мавзусида Берлин Гумболд университети катта илмий ходими, PhD А.Хамидов “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети битирувчи курс талабаларига Германиянинг етакчи олий таълим муассасаларида таълим олиш имкониятлари ва шартлари, илмий изланиш йўналишлари тўғрисида маълумот берди.

Семинарда Германиянинг Гумболд университети ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамкорликда амалга оширилаётган қишлоқ ва сув хўжалигида муҳим аҳамиятга эга бўлган лойиҳалар тўғрисида маълумот бериб ўтди.  Жумладан, 2013-2016 йилларда амалга оширилган InDeCA (DesigningInstitutions in Transition), 2015-2017 йилларда амалга оширилган NaReMaCA (Natural Resource Management in Central Asia), 2012-2015 йилларда амалга оширилган SALUS, 2017-2019 йилларда амалга оширилаётган BioWat (Resources management in the salinized and drought stress-endangered irrigation areas of Central Asia for adapting to climate change) лойиҳаларининг аҳамияти, мақсади ва вазифалари тўғрисида талабаларга атрофлича маълумот берди. 

Семинарда иштирок этган талабалар хорижий олий таълим муассасаларида таълим олишнинг шартлари, имконият ва ютуқлари тўғрисида ўзларини қизиқтирган маълумотларга эга бўлишди.

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов