Вакуумли ва яримўтказгичли қурилмалар

Электроника-газ, вакуум ва қаттиқ жисм муҳитидаги элементар зарядланган заррачаларга электромагнит майдон таъсири натижасида ҳосил бўлган электр ўтказувчанликни ўрганиш ва ундан фойдаланиш  билан шуғулланадиган фан соҳасидир. Бугун кунда ушбу соҳасиз ҳаётимизни тасаввур қилишимиз қийин.

Мураккаб функцияларни бажарувчи смартфонлар, биз учун ҳозирги кунда оддий восита қурилмаларга айланиб бораёнган уюли алоқа воситаларининг “кўмакчилари бўлган” ярим ўтказгичлар ҳақида институтмизнинг Г 315 аудиториясида Очиқ маъруза бўлиб ўтди.

Маърузани Электроника ва мехатроника кафедраси доценти Шоюсупов Шоакбар Азизович Хаёт фаолияти хавфсизлиги йўналиши 3 босқич талабаларига ўқиди. Маърузада Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти факультети декани Исаков Абдусаид Жалилович,Гидромелиоратив ишларни механизациялаш факультети декани Бегмат Норов, Ўқув-услубий бошқарма ходимлари ҳамда кафедра профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.

Ўқитувчи маърузани талабалар билан ҳамнафасликда, ҳар бир босқични хаётий мисоллар билан фанга асосланганхолда тушинтириб берди.Вакуумли ва яримўтказгичли қурилмаларда содир бўладиган ҳар бир жараённи талабаларнинг хотирасида яхши мухрланиши учун анимацион расмлар орқали намойиш қилиб берди.

Муҳими талабаларнинг ва қизиқувчиларнинг саксон дақиқа вақти мазмунли ўтди. Ушбу дарсларни кузатиб бораётганларни эса келаси очиқ дарсларимизда иштирок этишга таклиф этиб қоламиз.

 

 

 

Ўқув-услубий бошқарма услубчиси Мафтуна Тошева ахбороти.