Ўқув жараёнида дала амалиёти ўта муҳим
Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2019 йил 31 июлдаги “Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини жадал ривожлантириш, аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни давлат томондан қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4410-сонли қарорида белгиланган вазифалар юзасидан “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультетининг 4-босқич талабалари ишлаб чиқариш амалиётини "Ўзагросервис" АЖ ва ҳудудий "Агросервис МТП" МЧЖ, Қуйи чирчиқ тумани “ТСТ Кластер” Хорижий МЧЖ корхоналарида ўташмоқда. “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети талабалари амалиёт давомида мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида фойдаланиб келаётган чет мамлакатларнинг замонавий “Кейс”, “Джон-дир” ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлатиш жараёнларида бевосита иштирок этишмоқда.
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов