“Қўйлиқ” нимстанциясига ташриф
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847-сонли Фармонининг 3-боб 5-бўлимида, ишлаб чиқариш корхоналарида дарс машғулотлари ва талабалар амалиётини самарали ташкил этиш, ҳамда Институтимизнинг 2019 йил 30 сентябрдаги 6-мажлис баёнининг 12-бандига асосан, яъни, Институтда талабаларни 5+1 (беш кун институтда ва бир кун ишлаб чиқаришда) тизими асосида ўқитишни жорий этиш мақсадида, 5430500-Қишлоқ хўжалигида энергия таъминоти бакалавр таълим йўналиши 2 курс талабаларини, 2019 йилнинг 9 ноябр куни “ЭТ ва ЭЖФ” кафедраси доценти Ў.Халиқназаров ва ассистент О.Матчоновлар 201, 202 - гуруҳларни Тошкент шаҳар марказий магистрал электр тармоқлари корхонасига қарашли “Қўйлиқ” нимстанциясига олиб бориб “Электротехник материаллар” фанидан мутахассислар билан биргаликда дарс машғулотларини олиб боришди. Талабалар учун бу дарс машғулотлари жуда қизиқарли ўтди. Талабалар ўзлари қизиққан саволларга мутахассисларда етарлича жавоблар олишди.
“ЭТ ва ЭЖФ” кафедраси доценти Ў. Халиқназаров
Институт матбуот хизмати раҳбари Р. Жуманиёзов