“Қурилиш илмида ва таълимида инновация, интеграция ва ҳамкорлик; Integration, partnership and innovations inconstructions cience and education (IPICSE-2020)” мавзусидаги VII - халқаро илмий конференция ўз фаолиятини бошлади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 09.10.19й. ПҚ-4486-сонли қарорига ҳамда “2020 йил – илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” давлат дастурига мувофиқ институтимизда жорий йил 11-12 ноябр кунлари дунёнинг энг кучли 400 та олий ўқув юртлари таркибидаги Миллий Тадқиқотлар Москва давлат қурилиш университети, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ, Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Қозоғистон-немец университети билан ҳамкорликда «Қурилиш илмида ва таълимида инновация, интеграция ва ҳамкорлик; Интеграция, партнёрство и инновации в строительной науке и образовании; Integration, partnership and innovations inconstructions cience and education (IPICSE-2020, http://ipicse2020.ru)» номли VII - халқаро илмий конференция ўтказилади.
Гидроэнергетика, сув ресурсларидан унумли фойдаланиш, қишлоқ ва сув хўжалигини иқлим ўзгариши шароитига мослаштириш, соҳадаги мавжуд муаммолар ечимини аниқлаш бўйича халқаро ҳамкорликда илмий изланишларни ривожлантириш ва юқори малакали, рақобатбардош мутахассисларни тайёрлашда хорижнинг нуфузли университетлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш конференциянинг асосий мақсади ҳисобланади.
Конференциянинг қуйидаги илмий секцияларида маърузалар муҳокама этилади:
- Қурилиш материаллари.
- Қурилишда ишочлилик ва хавфсизлик.
- Қурилишда муҳандислик ва интеллектуал (смарт) тизимлар.
- Қурилиш конструкцияларини моделлаштириш ва механика.
- Қурилишда менежмент.
- Мелиорация ва гидротехника қурилиши.
- Қишлоқ хўжалигини механизациялаш, электрлаштириш ва қайта тикланувчи энергия манбалари.
Конференция фаолиятида АҚШ, Франция, Германия, Канада, Эрон, Хитой, Ҳиндистон, Ветнам, Жанубий Корея каби давлатлардан 300 дан ортиқ олимлар ва илмий изланувчилар онлайн тарзда иштирок этмоқда. Муҳокамадан ўтган илмий мақолалар SCOPUS, WEB OF SCIENCE халқаро базалар рўйхатидаги нуфузли илмий-техник журналларда чоп этилади. Конференциянинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ҳамкор универитетлар, институтлар ва ишлаб чиқариш ташкилотларининг раҳбарлари табрик сўзлари билан иштирок этишди:
Миллий Тадқиқотлар Москва давлат қурилиш университети ректори в.б. Павел Алексеевич Акимов, т.ф.д., профессор, РААСН академиги. |
|
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фан ва инноватсиялар бўйича ўринбосари Бегимкулов Узокбой Шоимкулович, педагогика фанлари доктори, профессор. |
|
Ўзбекистон Республикаси олий таълим Кенгаши раиси, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори Ўктам Пардаевич Умурзоқов, иқтисод фанлари доктори, профессор. |
|
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ректори Базаров Орифжан Шадиевич, т.ф.н., доцент |
|
Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ректори Ахмедов Султан Илясович, т.ф.н., доцент |
|
Қозоғистон-немец университетининг халқаро алоқалар бўйича проректори Барбара Януш-Паулетти, юридик фанлари номзоди, доцент |
|
“Гидропроект” Акциядорлик Жамиати бош директори Ахмедов Алибек Илхомович |
VII - халқаро илмий конференция ўз фаолиятини 2020 йил 12 ноябр куни Тошкент вақти билан соат 12:00да илмий секцияларда давом эттиради:
https://zoom.us/j/99421750285?pwd=WGw1c2VJYlhiVERFQUtFQTY0VFBYUT09