Mадҳияни мадҳ этиб
Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов шеъри, Ўзбекистон халқ артисти, атоқли композитор Мутал Бурҳонов мусиқаси асосида яратилган мадҳиямизда мусаффо осмонимиз, бахтли ва фаровон ҳаётимиз, халқимизнинг асрий орзулари, келажакка ёруғ умиди ва мустаҳкам ишончи теран ифодаланган.
“Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги” муносабати билан ТИҚХММИ Қарши филиалида “Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими” томонидан 10 декабрь куни ушбу санага бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази, Қашқадарё вилоят бўлими бошлиғи, ўринбосарлари Л.Қамбаров, С.Норқулов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қашқадарё вилояти бошқармаси командири лейтенант Ж.Йўлдошевлар иштирок этишди. Тадбир барча йиғилганлар томонидан Давлат Мадҳиясини ижро этилиши билан бошланди.
Давлатимиз мадҳияси қудратли кучга эга. Она Ватанини севган, ўзи туғилиб ўсган юртга ўзини дахлдор деб билган ҳар бир киши унинг қудрати-ю залворини ҳис қилиши, шубҳасиз.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Б.Рўзиқулов ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов