Амалиёт ва ўқув жараёнинниг узвий боғлиқлиги

Илм-у амал уйғунлиги инсон учун ҳам, тараққиёт учун ҳам катта аҳамият касб этиши сизга яхшги маълум. “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети 1 курс талабаларини ўқув жараёнларини ишлаб чиқариш жараёнлари билан узвий боғлаш мақсадида “Қишлоқ хўжалик машиналари” кафедраси доценти О. Джабриевнинг ташаббуси ва саъй - ҳаракатлари билан “Қишлоқ хўжалиги муҳандислик асослари” фанидан “Қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқариш ташкилотлари билан танишиш амалиёти” ташкиллаштирилди. Амалиёт даври жорий йилнинг 18 – 21 декабр кунларида бўлиши белгиланди. Айни дамда  “Қишлоқ хўжалиги механизациялаш” факультети 1 курс талабаларини қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарувчи Тошкент Агрегат заводининг цехлари фаолияти билан таништириш ишлари амалга оширилмоқда.  

  ҚХМ факультети Маънавий – маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари И.Рахимов ахбороти

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов