Таълим жараёнида амалиётнинг ўрни

2020 йил 11 декабр куни “Гидромелиорация” факультети, “Сув хўжалиги ва мелиорация” таълим йўналиши 101-гурух талабалари учун  Сув хўжалиги вазирлигининг “Илмий ва инновацион ишларни жорий этиш” бўлими бошлиғи ўринбосари Сайидов Малик Темирович “Сув хўжалиги соҳасида илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида маъруза қилди. Маърузада “Ириигация ва мелиорация” кафедраси профессор ўқитувчилари: Матякубов Б.Ш. ва Хайитова М.С. хамда “Гидромелиорация” факультети ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари Аллаёров Д.Ш.лар иштирок этишди. Сайидов Малик Темирович маъруза давомида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 - 2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6024 сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 октябрдаги “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6097 - сонли фармонлари, шунингдек ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифалар ва сув хўжалиги соҳасида олиб борилаётган илмий-техник ишлар хамда уларга қўйиладиган вазифа - талабалар бўйича қисқача тушунча берди.

Шу билан бир қатода, 2020 йилда Сув хўжалиги вазирлиги томонидан 2,0 млрд.сўм қийматига эга бўлган 25 та мавзудан иборат илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишлари амалга оширилганлиги хамда олинган илмий натижаларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш юзасидан маълумотлар тақдим қилинди. Маълумот тариқасида қуйидагилар келтириб ўтилди: ҳозирда Сув хўжалиги вазирлиги томонидан сув хўжалиги соҳасида илмий даражага эга бўлган кадрларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилганлиги ҳамда ёш олимлар қўллаб-қувватланиб келинаётганлиги, жумладан Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 8 апрелдаги 79-сонли буйруғига асосан доимий фаолият кўрсатувчи “Ишчи комиссия” ташкил этилганлиги ва мазкур комиссия 2020 йилда 31 нафар тадқиқотчиларнинг диссертация ишларини ўрганиб чиқиб, эришилган натижалар сув хўжалиги соҳасига тадбиқ қилинганлигини таъкидлаб ўтилганлиги бўйича тушунча берди.  Сайидов Малик Темирович, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан йилдан йилга илмий тақиқот ишларини қўллаб қувватланаётганлиги тақсинга лойиқлигини айтиб ўтди хамда давлат илмий-техник дастурларига мувофиқ сув хўжалиги соҳаси масалалари бўйича вазирлик ҳузуридаги “Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти”да 2020 йилда 3,68 млрд.сўм қийматидаги жами 5 та фундаментал, 13 та амалий илмий-тадқиқот лойиҳалар амалга оширилганлиги ва эришилган натижалар ҳақида қисқача тушунтирди. Маъруза қизиқарли рухда бўлиб ўтди хамда барча берилган саволларга етарлича жавоблар олинди.

Матякубов Б.Ш. “Ирригация ва мелиорация” кафедраси профессори