Абдулла Орипов туғилиб ўсган “Некуз” қишлоғига ташриф
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги “Атоқли адиблар ва мутафаккирларимиз ижодий меросини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш ҳамда адиблар хиёбонидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида” 502-сон қарори ижроси юзасидан ТИҚХММИ Қарши филиали директори З.Муқимов ҳамда филиал профессор-ўқитувчилари жорий йилнинг 12 феврал куни Абдулла Орипов номидаги ижод мактабига, ҳамда шоир туғилиб ўсган Косон туманидаги Некуз қишлоғига ташриф буюрди. Ташриф давомида шоирнинг ота-боболари, қариндош уруғлари мангу қўним топган қабристон зиёрат қилинди.
Шоир туғилиб ўсган хонадонга ва уй музейига ташриф буюрилди. Шоирнинг яқин қариндошлари билан самимий мулоқот қилинди. Ташриф давомида Абдулла Орипов таҳсил олган Косон туманидаги 44 мактабга ҳам борилди. Мактабда шоирга атаб тайёрланган музей экспонатлари билан ҳам танишилди. Ташрифда шоир томонидан қурдирилган 90 - мактабга ҳам ташриф амалга оширилди. Ташриф давомида шоирнинг ижодий меросини Ёшлар, шу жумладан талабалар ўртасида кенг тарғиб қилиш, уларнинг адабиётга қизиқишларини янада ошириш, бўйича топшириқлар берилди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати