Халқаро илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар кунида
2015 йил 22 дeкабрдаги БМТ Бош Ассамблeясининг ялпи мажлисида 11 фeврални Илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар халқаро куни сифатида эълон қилувчи рeзолюция қабул қилинган. Рeзолюциянинг асосий мақсади аёллар ва қизларнинг илмий фаолиятга жалб этилиш жараёнида сифат ўзгаришларига эришиш ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, мазкур кунга бағишланган давра суҳбатлари республика ва хориждаги олима аёллар томонидан ўтказиб келинмоқда. Бундай тадбирларни ўтказишдан мақсад аёллар ва қизларни таълим ва илм-фан соҳаларидаги тажриба ва ютуқлар билан танишиш, илмий анъаналари борасида фикр алмашиш, аёллар ва ёш қизларнинг салоҳиятини илмий инновацион фаолиятга кенг жалб қилиш ва қизиқтиришдан иборатдир. Бугун ушбу кун муносабати билан институт Хотин-қизлар Кенгаши қошидаги “Олима аёллар клуби” томонидан аёллар ва талаба-қизлар учун доцент Сангирова Умида Равшановна томонидан “Гендер бўйича лойиҳалар ва ташаббуслар” мавзусида “Маҳорат дарси” ташкил этилди.
Тадбирга институт Хотин - қизлар масалалари бўйича маслаҳат Кенгаши раиси З.Исмаилова модераторлик қилди ва тадбирни кириш сўзи билан очиб берди.Тадбирда барча институтимизнинг факультет хотин-қизлар масалалари бўйича масъуллар, талаба-қизлар, профессор-ўқитувчилар билан бир қаторда Республикамиздаги олий таълим муассасаларининг ҳам хотин-қизлар масалалари бўйича маслахат Кенгаши раислари, аёл профессор-ўқитувчилари ва талаба-қизлари ҳам қатнашди.
У.Сангирова томонидан ташкил этилган “Мастер-класс” айнан бугунги халқаро байрам кунига катта бир туҳфа бўлди десак, адашмаймиз. Чунки мавзу ҳам кун талабидан келиб чиққан ҳолда танланган. Аёллар ва талаба-қизларни лойиҳалар устида ишлаш, бизнес дастурлар яратиш, бу борадаги билиши керак бўлган ўқув-меъёрий хужжатлар ва уларни тайёрлаш борасида жуда катта маълумотлар берилди. Тадбир давомида иштирокчилар томонидан қизиқарли саволлар ва фикрлар билдирилди. Шуниси қизиқ бўлдики, Тошкент шаҳридан ва вилоятлар кесимида қатнашган ОТМ (УрДУ, АДУ, ҚарДУ, ТИҚХММИ Қарши ва Бухоро филиали, ТДПУ, СамДУ,ТДАУ,ТДЮУ, ТДПУЖФ ва бошқ.)лар томонидан ҳамкорликда талаба-қизлар билан давра суҳбатлари, қўрик-танловлар, илм-фан соҳасига оид фестиваллар ташкил этиш таклифлари берилди.
Барча иштирокчилар томонидан берилган саволларга маърузачи томонидан жавоблар берилди ва З.Исмаилова томонидан иштирокчиларни таклифларини кейинги ишларида инобатга олиш масаласи қайд этилди. Барча иштирокчилар томонидан бугунги байрам муносабати билан ўтказилган “Мастер-класс” маҳорат дарси қўллаб қувватланди ва ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар. Бу эса кейинги институтлараро ҳамкорликни янада кенгайтиради деб хулоса қилишга олиб келади. Яна бир бор бугунги халқаро илм-фан соҳасидаги аёллар куни билан табриклаймиз.
ТИҚХММИ матбуот хизмати