Адиблар хиёбонига ташриф

Эл-юртини севган, унинг тараққиёти ва фаровонлиги учун сидқидилдан хизмат қилган фарзандларни тарих ҳам сийлайди. Халқимизнинг тинч, тўкин ва барқарор ҳаёти, ёруғ келажаги йўлида курашган инсонлар номи ҳақли равишда абадиятга дахлдордир. Бугун институтнинг "Гидромелиoратив ишларни механизациялаш" факультетининг 3-курс 302-гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийси А.Атажанов билан биргаликда Адиблар хиёбонида ўзбек халқининг буюк адиби Абдулла Орипов сиймоси акс этган ҳайкал қошида жам бўлишди.

 Ўзекистон қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири ўзидан катта адабий мерос қолдириб, ўзбек шериятида янги поэтик тафаккурнинг қарор топиши йўлида ижод қилган шоир Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан уюштирилган мазкур ташриф талабалар қалбида умрбод сақланиб қолиши тайин.   

ТИҚХММИ матбуот хизмати