“Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди
Жорий йилнинг 11 февраль куни ёшларнинг олий таълим билан қамраб олинишини янада кенгайтириш, олий таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобатни кучайтириш, шунингдек, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ "Ёшларимиз - келажагимиз" мавзусида очиқ эшиклар куни тадбири ташкил этилди.Тадбирда ТИҚХММИ Қарши филиали ҳузуридаги академик лицейи битирувчи ўқувчилари, академик лицейнинг ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси З.Номозов ва руҳшунос Н.Эллиевалар ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирок этишди.Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш бўйича ТИҚХММИ Қарши филиали ҳузуридаги академик лицейи билан таълим сифати ва профессор-ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, методик қўллаб-қувватлаш ҳамда таълим-тарбия соҳасида замонавий услублардан фойдаланиш, битирувчи ўқувчиларни олийгоҳларга йўналтириш мақсадида ҳамкорликни янада кенг йўлга қўйилиши белгилаб олинди.
ТИҚХММИ Қарши филиали ҳузуридаги академик лицейи битирувчи ўқувчилари филиалга ташриф буюриб ижодий фаолият, мавжуд йўналишлар, яратилган шарт-шароитлар, профессор-ўқитувчилар томонидан ўтказилаётган дарс машғулотлари, шунингдек талабаларнинг ижод намуналари билан яқиндан танишиб чиқишди.
Филиал матбуот котиби Фаррух Нажимов ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати