Қизиқарли мусобақа

Спорт ёшларни жисмонан соғлом, етук ва баркамол инсон бўлиб камол топишида муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси Президенти ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурган 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчиси ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган. Шу сабабдан ҳам юртимизнинг барча ҳудудлари бўйлаб ёшларни спортга жалб қилиш борасида кўплаб амалий ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада институтимизда ҳам кенг миқёсда ишлар олиб борилмоқда.

"Ирригация ва мелиорация" кафедраси доценти Адҳам Маматалиев, доцент Шавкат Ботиров ва ўқитувчи Шахбоз Мардиевлар 4-талабалар турар жойида яшовчи 1-курс талабалари ўртасида стол тенниси бўйича  қизиқарли мусобақа уюштирдилар. Мусобақада талабалар билан биргаликда устозлар ҳам иштирок этди. Бу эса талабаларда катта қизиқиш уйғотди.Мусобақа жуда кўтаринки ва дўстона руҳда ўтди. Устозларнинг мусобақада маҳорат билан иштирок этиши, умуман спорт билан шуғулланишлари талабаларга ўрнак бўлди дейиш мумкин.

ТИҚХММИ матбуот хизмати