Ишлаб чиқаришда дарс ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ПФ-5847-сонли Фармонининг 3-боб 5-бўлимида, ишлаб чиқариш корхоналарида дарс машғулотлари ва талабалар амалиётини самарали ташкил этиш ҳамда Институтимизнинг 2019 йил 30 сентябрдаги 6-мажлис баёнининг 12-бандига асосан, яъни институтда талабаларни 5+1 (беш кун институтда ва бир кун ишлаб чиқаришда) тизими асосида ўқитишни жорий этиш мақсадида, 5430200-“Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш” бакалавр таълим йўналиши 3 курс талабаларини, 2020 йилнинг 12 март куни “ЭТ ва ЭЖФ” кафедраси ассистент О.Матчанов 302а-гуруҳни “STANDART ELEKTRO TEXNIKA” МЧЖга олиб бориб “Ишчи касбни эгаллаш” фанидан мутахассислар билан биргаликда дарс машғулотларини олиб борди. Талабалар дарс машғулотида ишлаб чиқаришда бўлаётган жараёнларни, электр ускуналарини, трансформаторни ясалиши ва эҳтиёт қисмлари билан танишиб уларнинг ишлаши, вазифаси ҳамда монтажи билан бевосита ўрганди. Бу каби дарс машғулотлари талабаларга жуда қизиқарли ва мазмунли ўтди. Талабалар ўзлари қизиқтирган саволларига мутахассислардан етарлича жавоблар олишди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати