“Ўздонмаҳсулот” АКда 5+1 дарс машғулотларини ўтказиш

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ПФ-5847-сонли Фармонининг 3-боб 5-бўлимида, ишлаб чиқариш корхоналарида дарс машғулотлари ва талабалар амалиётини самарали ташкил этиш ҳамда Институтимизнинг 2019 йил 30 сентябрдаги 6-мажлис баёнининг 12-бандига асосан яъни Институтда талабаларни 5+1 (беш кун институтда ва бир кун ишлаб чиқаришда) тизими асосида ўқитишни жорий этиш мақсадида, 5430500-Қишлоқ хўжалигида энергия таъминоти бакалавр таълим йўналиши 2 курс 201, 202 гуруҳ талабаларини, 2020 йилнинг  10 март куни “ЭТваЭЖФ” кафедраси доценти Ў.Халиқназаров ва ассистент Н.Маркаевлар “Ўздонмаҳсулот” АК корхонасига қарашли “Тошкент дон маҳсулотлари” акциядорлик жамиятига бориб, Техника хавфсизлик қоидалари билан  таништириб, корхонанинг ташкил қилиниши ҳозирги фаолияти билан корхона вакиллари томонидан таништириб чиқилди.

Талабалар “Тошкент дон маҳсулотлари” корхонасида ишлатиладиган электр ёритгичлар, электр моторлар, электр қиздиргичлар, автоматик бошқариш қурилмалари, ҳимоя воситалари,  паст кучланишли трансформаторлар ва бошқа турдаги электр ускуналарини монтаж қилиш, электр хавфсизлик қоидаларига риоя этган ҳолда амалга ошириш ишларини мутахассислар томонидан ўрганишди. Талабалар учун бу дарс машғулотлари жуда қизиқарли ўтди. Талабалар ўзлари қизиққан саволларга мутахассисларда етарлича жавоблар олишди. 

ТИҚХММИ матбуот хизмати