Жаҳолатга қарши маърифат

Инсоният қадим-қадимдан буён жаҳолатга, бидат ва хурофотга қарши маърифат билан курашишга интилиб келади.  Чунки, унга қарши куч ишлатилса, зўравонлик воситасида кураш олиб борилса, жаҳолат аввалгидан баттарроқ ючайиб кетиши мумкин. Жаҳолатга қарши маърифат усули ҳозирги даврда, башарият тараққиёт борасида жуда илгарилаб кетган ХХI аср ибтидосида ғоят муҳим касб этмоқда. Тошкент  ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қишлоқ  ва сув хўжалиги энергия таъминоти факультетининг  “Электр технологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси ташаббуси билан Ўзбекистон мусулмонлар идораси вакили исломшунос олим, хатиб Т.Зоиров иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида давра суҳбат ўтказилди. Тадбирда  факультет декани А.Исаков, ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари О.Ҳабибуллаев, ўқув ишлари бўйича декан ўринбосарлари О.Матчонов ва А.Ботиров, факультет пофессор-ўқитувчилари  ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди.

Ҳозирги вақтда кўз ўнгимизда дунёнинг турли жойларида рўй бераётган иқтисодий ва ижтимоий, ахборот-коммуникация манзарасидаги чуқур ўзгаришлар, турли мафкуралар тортишуви кескин тус олаётган бир вазиятда, барчамизга аёнки, фикрга қарши фикр, ғояга қаршиғоя, жаҳолатгақарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этмоқда. Ҳаммамизга маълумки ҳарқандай касалликнинг олдини олиш учун аввало киши организмида унга қарши курашувчи иммунитет ҳосил қилинади. Шундай экан биз ёшлар онгида ҳам она Ватанимизга бўлган муҳаббатимиз,қадимий бой тарихимизга, ота-боболаримиз каби ўз динимизга садоқат туйғуларини янада шакиллантиришимиз, келажак авлодларга етказиб, керак бўлса уларнинг онгида ва қалбида мафкуравий, маънавий иммунитетни кучайтиришимиз муҳим ўрин тутади.

Биринчи навбатда ҳудбинлик ва лоқайдлик, қариндош-уруғчилик ва маҳаллийчилик, манфаатпарастлик ва коррупсия, ўзгаларни менсимаслик каби иллатлардан жамиятимизни бутунлай ҳалос этиш тўғрисида чуқур ўйлашимиз керак. Маънавият жамият тараққиёти, миллат камолоти ва шахс баркамоллигини белгилаб берувчи асосий омил ҳисобланади. Чунки, маънавият ривожлангандагина жамиятда иқтисодий ва ижтимоий – сиёсий барқарорлик вужудга келади, ҳамда мамлакат ва миллат тараққий этади. Бу ўз навбатида шахснинг баркамоллигига ва унинг ривожланиши учун зарур бўлган замин бўлиб хизмат қилади. Бу тушунчалар моҳиятидан инсон аҳлоқи ва одобини, шаклланган барча ижобий ҳислатларни, уларнинг инсонларга, жамиятга ва Ватанга бўлган муносабатларидан тортиб, токи оилага, ота-онага ва бошқараларга муносабатларининг барча қирраларини қамраб олади.Булар баркамол инсон фазилатлари ҳақидаги аниқ ва тўлиқ таърифдир.

Маънавий-маърифий баркамолликнинг қирралари ва мезонлари қаторига мустақиллик тафаккури ва миллий ифтихор ҳам киради. Мустақиллик тафаккурини ҳар бир кишида шакллантириш ниҳоятда зарур. Токи, мустақиллик тафаккури ва миллий ифтихор, ғурур бўлмас экан, фидокорлик, ватанпарварлик, миллатпарварлик каби хислатлар жўш урмайди. Маънавий баркамол, комил инсонни тарбиялаш вазифасиқанчалик мураккаб бўлмасин уни амалга оширганимиздагина пировард мақсадга эришиш мумкин. Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, инсон ўзлигини англаши даҳлдорлигини билиши атроф муҳитдаги воқеликларга бефарқ бўлмасдан , дунёвий ва диний билимларни чуқур ўрганиш ва билиш доимо изланишда бўлса албатта "Жаҳолатга қарши маърифат” кураша олади.

“Қишлоқ ва сув хўжалиги

энергия таъминоти” факультетининг  Ёшлар

 билан ишлаш декан ўринбосари О.Ҳабибуллаев

ТИҚХММИ  матбуот  хизмати