Институтнинг фахрли спортчи талабалари

Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев “Барча спортчи ёшларимизга, уларнинг устоз ва мураббийларига, миллий спортимизни ривожлантириш йўлидаги хизматлари учун катта миннатдорчилик билдириб,  янги  зафарлар  тилайма”- деганларида ёш авлодга ишонч ва умид туйғулари борлигини ҳис этмаслик мумкин эмас.

Дарҳақиқат,  спорт  ёшларни  соғлом,  кучли,  мард  ва  қатъиятли  қилиб камолга етказади ва бундай ёшларимиз ҳалқимиз ва ватанимизнинг таянчи ва суянчи бўлади. Ҳозирги  кунда  Ўзбекистоннинг  спортчи  ёшлари  ҳалқаро  беллашувлар   ва  рақобатларда  ҳеч  қачон,  ҳеч  кимдан  кам  бўлмай  келишмоқда. Мамлакатимизнинг шундай спортчи ёшлари қаторида “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш”  факультети  2–босқич  205–гуруҳ  талабаси  Мухторов  Аббос Фарҳод ўғли ҳам ватанимиз шаънини ҳимоя қилишда қалбдан жонбозлик билан иштирок этиб келмоқда.   

Талабамиз А. Мухторов куни кеча яъни жорий йилнинг март ойида Қозоғистон Республикаси Туркистон вилояти Сариёғоч туманида ўтказилган “Miks Silat” ҳалқаро спорт турнирида фаол иштирок этиб, 48 кг. вазн тоифасидаги спортчилар ўртасида фахрли 3 – ўринни эгаллади.

Шу билан бир қаторда Қирғизистон Республикаси “Батырбашы” промоутер ташкилоти томонидан “Ҳалқлар дўстлиги” шиори остида ўтказилган ҳалқаро якка кураш спорт турнирида иштирок этиб, 51 кг. вазн тоифадаги спортчилар ўртасида фаҳрли 3 – ўринни ҳамда Қирғизистон Республикаси Иссиқкўл вилоятида ўтказилган “KULATUU AMATEURS” ҳалқаро спорт турнирида фаол иштирок этиб, 51 кг. вазн тоифадаги спортчилар ўртасида фахрли 1 – ўринни эгаллади ва ташкилотчилар томонидан даражали диплом ва медаллар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Талабамиз Мухторов Аббос Фарҳод ўғлига катта миннатдорчилик билдириб, келгуси ишларида  янги  зафарлар  тилаймиз.

 “Қишлоқ   хўжалигини   механизациялаш” факультети Маънавий – маърифий ишлар бўйича   декан   ўринбосари И. Рахимов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов