Мақолалалар ёзишда 2-давра суҳбати бўлиб ўтди

2019 йил 11 июнь санасида институтимизнинг "Олий математика" кафедраси мудири проф. Худоёров Бахтиёр Алимович иштирокида Scopus маълумотлар базасидаги журналларда илмий мақолалар чоп эттириш бўйича 2-давра суҳбати бўлиб ўтди. Биринчисидан фарқли ўлароқ, бу галги тавсия кўришида ўтган йиғилишга "Қишлоқ хўжалигини механизациялаш" факультети ҳамда "Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти" факультети профессор-ўқитувчилари таклиф этилди.

Тажрибага асосланган ҳолда устоз, журналларга мақолалар тақдим этишда, аввало ҳар бир олимнинг соҳасига тўғри келадиган журналларни излаб топишлари, сўнгра журналлар талабидан келиб чиққан ҳолда, камчиликларни бартараф этиш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди. Тадбир қатнашчиларига тақризчилардан олган камчиликларни бартараф этганлиги ҳақида тақдимотда намойиш этди. Давра суҳбати савол-жавобларга жуда бойлиги билан аввалгисидан ажралиб турди. Навбатдаги давра суҳбати "Ер ресурсларини бошқариш" факультети ҳамда "Сув хўжалигини бошқариш ва ташкил этиш" факультети профессор-ўқитувчилари учун бўлиб ўтади.

Институт Халқаро рейтинг фаолиятини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи Ғ.Ғозиев ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов