Инновацион стратегия
Институтда 10.07.2019 йил куни Cув хўжалиги вазирлигининг «Инновацион технологияларни жорий қилиш ва таълим» бошқармаси, Оммавий Ахборот воситалари ҳамкорлигида «Иқтидорли талабаларнинг инновацион ишланмаларини муҳокамадан ўтказилди.
Унда институтнинг иқтидорли талабалари томонидан яратилган: “Гидромелиорация” факультети 2-курс талабаси Турдиев Акбарали Усмон ўғлининг - “SMART WATER” инновацион лойиҳаси, “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультети 4-курс талабаси Юсупов Мухаммадсодиқжон Сиддиқжоновичнинг - Фермер хўжалиги чўкма насос бошқарувида GSM технологиялари қурилмаси, “Гидромелиорация” факультети 2-курс талабалари Жалилов Сирожиддин Муҳиддин ўғлининг - Коллектор – зовур сувларидан қайта фойдаланиш технологиясини ишлаб чиқиш инновацион лойиҳаси, Хамроева Шахноза Аминжон қизининг - MEASURING WATER LEVELS IN WELLS (қудуқдаги сув сатҳини ўлчаш) қурилмаси, Жуманазарова Комила Шарофиддин қизининг - Ecofreezeri (экологик тоза совутгич) қурилмаси, Каримова Дурдона Фазлиддин қизининг - Намлик ва ҳароратни аниқлаш қурилмаси, Тошпўлатов Баходир Ғани ўғли ва Нормурадов Жамолбек Панжи ўғлининг – Гидроэлектрометр (Гидротехник иншоотларда сув сатҳини ўлчашни автоматлаштирилган инновацион технологияси) қурилмаси сингари 7 та янги ишланма муҳокама қилинди.
Муҳокамада ишланмалар орасидан Дурдона Каримованинг “Намлик ва ҳароратни аниқлаш” қурилмаси, Шаҳноза Ҳамроеванинг “MEASURING WATER LEVELS IN WELLS” қудуқдаги сув сатҳини ўлчаш қурилмаси ва Муҳаммадсодиқ Юсуповнинг “Телефон орқали чўкма насос станциясини бошқариш” GSM технологияси қурилмаси иштирокчиларда яхши таассурот қолдирди.
Илмий - тадқиқотлар, инновациялар ва илмий -педагог кадрлар тайёрлаш бўлими етакчи муҳандиси О.Абдисаматов ахбороти
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов