Илмий ютуқларни бардавомлиги

ТИҚХММИ ва ИСМИТИ олимлари хамкорлигидаги “Хоразм вилоятида коллектор-зовур сувлари шаклланишини камайтириш технологиясини ишлаб чиқиш”  мавзусидаги амалий мега лойиҳа хам 2021 йилнинг 9 июл куни илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида амалий лойихалар танловининг ғолиби сифатида сертификатга эга бўлди.  Мазкур мега лойиҳада ТИҚХММИ хамижрочи бўлиб, лойиханинг илмий рахбари “Ирригация ва Мелиорация” кафедраси профессори, қ/х.ф.д. Матякубов Бахтияр Шамуратович ҳисобланади. Лойиҳанинг умумий қиймати 2,4 млрд. сўм (йиллига 800 млн сўм), шундан ТИҚХММИ (хамижрочи)га  ажратилган маблағ қиймати: 1,2 млрд сўм (йилига 400 млн сўм) дан иборат. Асосий ижрочи ИСМИТИдан лойиха рахбари қ/х.ф.н., доцент Уразкелдиев Абдувохид Бахтиёрович ҳисобланади ва  уларга ажратилган маблағ ҳам 1,2 млрд. сўм (йилига 400 млн сўм) ни ташкил этади.

 

ИТИ ва ИПКТ бўлими бошлиғи, проф. Б.Матякубов
ТИҚХММИ матбуот хизмати