Ўқув илмий марказнинг хозирги холати хамда келгусидаги режалар
Ўқув илмий марказнинг хозирги холати хамда келгусидаги режалар
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали “Ўқув-илмий марказ”да олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари билан таниш учун Илмий бўлим бошлиғи Б.Матякубов хамда проф.в.б. Ф.Жўраев ТИҚХММИ Бухоро филиалаи илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари ташриф буюришди. Ташриф жараёнида Бухоро филиали “Ўқув-илмий марказ”да етиштирилаётган экин турлари хамда уларни суғоришда қўлланилаётган суғориш усуллари билан яқиндан танишилди. Хозирги кунда “Ўқув-илмий марказ” да 5 гектар ер майдонига бошоқли дон 5 га майдонда маккажўхорининг турли навлари экилиб тажриба синов ишлари олиб борилаётганлиги кузатилди. Қуйида маккажўхори ҳолатини ўрганиш жараёнидан лавҳалар келтирилган.
Маккажўхориларнинг ўсиш холати ўрганишмоқда.
Шунингдек 2021 йилда “Ўқув-илмий марказ” да Бухоро-2, Бухоро-6 ва Бухоро-8 навлари экилган бўлиб, суғоришнинг сув тежамкор технологиялар, плёника тўшаб суғориш, томчилатиб суғориш каби усуллардан фойдаланиб, пахталарнинг ўсиш ва ривожланиш жараёнларида бўладиган ижобий ўзгаришлар ўрганилиб келинмоқда. Хамда сув тежамкор суғориш технологияларни қўллаш жараёнида кузатилган муаммолар бўйича фикр алмашилинди.
Ғўза даласида анаънавий суғориш усули хамда қатор ораларига плёнка тўшаб суғориш жараёни.
Ғўза етиштириладиган майдонда қўлланилаётган технология бўйича далолатнома рамийлаштирилди хамда кенг миқёсда тадбиқ қилиш ва тижоратлаштириш масалаларини ўзрганиб чиқиш кераклиги таъкидлаб ўтилди. Қора плёнка тўшаб суғориш ташкил этилган майдонларда анаънавий усулга нисбатан сувнинг ғўза илдиз остида сақланиш муддати ўзайиши, бегона ўтлар чиқмаслиги ҳисобидан ғўзанинг 30-40 фоизга ривожланиши ва ҳосил тўплаш жараёнлари яхши эканлиги жойида ўрганилиб ҳулосалари қилинди. Аммо суғориш ишларини бажаришда сувни ўсимлик илдиз тизимига бериш кераклиги миробларга тушунтирилди. Хамда суғориш жараёнини ташкил қилиниши билан танишилди.
Томчилатиб суғориш жараёни
Юқорида келтирилган сув тежамкор суғориш технологиялардан фойдаланиш ўзининг ижобий натижасини бераётганлиги ва ҳозирги кунда кўпгина фермер хўжаликлари кенг жорий этилаётганлиги билан деҳқонларнинг диққат марказида бўлиб турилганлиги катта аҳамиятга эга. Айниқса суғориш сувларининг Бухоро вилоятига 100 фоиз насос орқали берилаётган хар бир литр сувни тежаш хамда сув тежамкор суғориш технологияларни қўллашда катта аҳамият касб қилади.ТИҚХММИ Бухоро филиалининг “Ўқув-илмий марказ”ида “Сув хўжалиги ва мелиорация” кафедрасининг бир гуруҳ олимлари Бирлашган миллатлар ташкилотининг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги қўмитаси ФАО/ГЭФ билан хамкорликда 290 млн. сўмлик тадқиқот ишлар амалга оширилаётган “Марказий Осиё ва Туркиянинг қурғоқчил ва шўрланган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ландшафтларида табиий ресурсларни комплекс бошқариш” (GCP/SEC/293/GFF) лойиҳаси доирасида шўрга чидамли қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ва шўрланишни бартарф этиш бўйича янги технологияларни қўллаб ҳамкорликда ИТИ олиб борилмоқда.Бундан ташқари лойиҳа доирасида Австралияда ишлаб чиқарилган қиймати 27 минг доллорга эга бўлган ЭМ-38 замонавий қурилмаси филиалга тақдим этилиб, унда тупроқ намунаси олмасдан ҳеч қандай контаксиз тупроқ электр ўтказувчанлигини аниқлаш, ЖПС орқали геолокация маълумотларини бир вақтнинг ўзида қайд этиш, даладан кўп ҳажмдаги ахборотларни тез ва ишончли олиш имкониятини бериши илмий ишларда хамда вақт тежаш ва илмий ишларни аниқлик даражасини кўтаради. Шунингдек ушбу лойиҳа доирасида жами қиймати 286,5 млн сўм миқдорда илмий тадқиқот ишлари “Ўқув-илмий марказ”ида Ромитан, Жонжор, Шофиркон туманларида илмий-амалий ишлар олиб борилмоқда. Бундан ташқари Филиалнинг 05.07.01 – “Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш” ва 06.01.02 – “Мелиорация ва суғорма деҳқончилик” ҳамда 06.01.10 - Ер тузиш, кадастр ва ер мониторинги ихтисосликлари бўйича таҳсил олётган таянч докторантларнинг илмий тадқиқот ишлари, магистр ва талабаларнинг ўқув-ишлаб чиқариш амалиётларини келгусида “Ўқув илмий марказ”да ташкил қилиниши кераклиги такидлаб ўтилди. Шуни ҳисобга олган холда ЎИМда яшаш ва илмий ишлар олиб бориш учун имкониятлар яратилиши келгусида назария ва амалиёт чамбарчасликда олиб борилишини таъминлайди.
Т.ф.д.,проф.в.б. Ф.Жўраев ТИҚХММИ Бухоро филиалаи илмий
ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари.
ТИҚХММИ матбуот хизмати