Назария ва амалиёт чамбарчаслигида илмнинг ўрни

 

Назария ва амалиёт чамбарчаслигида илмнинг ўрни

2021 йил 9 июль куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш институти Бухоро филиали “ Мелиорация ва суғорма деҳқончилик” мутахассислиги 1-босқич докторанти Нуров Дилмурод Элмуродовичнинг  “Сув танқислиги шароитида ғўзани томчилатиб суғориш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш” (Бухоро вилояти мисолида) PhD докторлик диссертацияси мавзусидаги илмий тадқиқот объекти бўлган Бухоро вилояти Вобкент туманининг “Саид Имом Тилав” фермер хўжалигига, профессор Матякубов Бахтияр Шамуратович ташриф буюрди. Ташриф жараёнида фермер хўжалиги раиси Имомов Одил билан учрашилди.

Тадқиқотчи томонидан дастур асосида олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари билан кузатилди. Тадқиқот олиб тажриба тизими бўйича вариант ва такрорланишларни жойлаштириши билан танишилди. Илмий тадқиқотлар ўтказишда кузатилган хато ва камчиликлар, муаммолар бўйича таклиф ва маслаҳатлар берилди. Айниқса вилт касаллиги ва фермер хўжалигининг шўрланган қисмларида ғўзанинг қуриб қолиш сабаблари тўғрисида фикр ва хулосалар бериб ўтилди. Шунинг билан бирга ғўзани томчилатиб суғоришдаги муаммолардан бири бегона ўтлар кўпайишини олдини олиш бўйича фермерга ва тадқотчига аниқ тавсиялар берилди.

Фермерга далада олиб борилаётган илмий тадқиқот ишларини қўллаб қувватлаётганлиги учун проф.Матякубов Б., ўз минатдорчилигини билдириб ўтди. Хамда келгусида йил давомида дала шароитида бажариладиган агротехник тадбирлар бўйича тавсияларни етказиб бериши хамда келгусида илмий тадқиқотлар натижасини бошқа фермерларга етказиш кераклиги таъкидлаб ўтилди. Фермер хамда унинг ишчилари ва докторант Д.Нуров билан дала тадқиқотлари бўйича олиб борилган кузатувлар юзасидан ташриф мунозараларга бой ва қизиқарли равишда ўтди. Шуни хам таъкидлаш жоизки бундай амалий томондан жойда бажарилаётган ИТИлар юзасидан Фермер-Докторант-Илмий раҳбар хамкорлиги катта имкониятлар пойдеворидир.

 

ТИҚХММИ матбуот хизматит