Қабул комиссияси фаолиятига доир
Қабул комиссияси фаолиятига доир
Билимли, интеллектуал салоҳиятга эга бўлган абитуриентларни саралаш мамлакат манфаати ва унинг тараққиётига дахлдор масаладир. Қолаверса, давлатимиз раҳбари раҳнамолигида ёшларга берилаётган имониятлар замирида Учинчи ренессанснинг чинакам бунёдкорларини саралаш мақсади ҳам устувордир. Худди шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 июндаги “2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-5157-сонли қарори ана шу мақсадга йўналтирилгани билан характерланади.
Барча олий таълим муассасаларида бўлгани каби ТИҚХММИда ҳам бу масалага, аниқроғи, қарор ижросига эътибор юқори даражада бўлаётгани сир эмас. Институт ректорининг 2021 йил 26 июндаги “2021-2022 ўқув йили учун қабул комиссияси фаолиятини ташкиллаштириш бўйича” 324 а/ф-сонли буйруғи асосида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Режасиз иш қолипсиз ғишт экани маълум. Шундай экан, 2021/2022 ўқув йили қабулини юқори савияда ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб бугунги кунда унинг бажарилиши юқори савияда таъминланмоқда.
Бу вазифани адо этишда ўз-ўзидан тажриба ва малакага таянилади. Шунинг учун ҳам институтда ташкил этилган қабул комиссияси таркибига тажрибали, ҳалол, пок ва масъулиятли профессор-ўқитувчилар жалб этилгани аҳамиятлидир. Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарида табиийки, қабул жараёни ва турли йўналиш бўйича саволлар туғилади. Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини қизиқтирган саволларга тезкор жавоб бериш учун “Call center” ва “Консультация хонаси” фаолияти ҳар куни (якшанба кундан ташқари) соат 09:00 дан 18:00 гача ташкил этилди. “Call center”да бир вақтнинг ўзида 4 тагача қўнғироқларга “Ўзбек тили”, “Рус тили” ва “Инглиз тили”да жавоб бериш имконияти яратилди. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқлар орқали маълумотлар бериш бори мақсадида телеграм “канал” ҳамда саволларга жавоб бериш учун телеграм “бот” ташкил этилди;
- институтнинг расмий веб (http://tiiame.uz/uz/page/qabul2021) саҳифаси тўлиқ янгиланди. Саҳифа орқали абитуриентларга “Онлайн ҳужжат топшириш” имконияти яратилгани ҳам уларнинг вақтини тежашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Барча абитуриент ва талабгорларни қизиқтирувчи муҳим омил 2021-2022 ўқув йили учун институтнинг қабул режасидир.
- бакалавр (кундузги) бўйича жами: 1360 та шундан, 505 та давлат гранти, 855 таси тўлов-контракт асосида;
- сиртқи таълим шакли бўйича жами: 825 та тўлов-контракт асосида;
- магистратура бўйича жами: 231 та шундан, 189 та давлат гранти, 42 таси тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.
ТИҚХММИ матбуот хизмати