Илмий тадқиқот ва инновация: "Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти" факультети 3-босқич талабалари билан учрашув
Бугунги кунда бу икки тушунча доимо бирга ишлатилиши одат тусига кириб улгурди. Институтимизда таълим ва илмий тадқиқот, инновация интеграциясини янада ривожлантириш, уни янги босқичга кўтариш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Талаба ёшларни соҳа ривожи учун жалб қилиш, уларни самарали илмий ижод билан шуғулланишларини таъминлаш мақсадида тарғибот ишлари янада изчил йўлга қўйилмоқда. Ана шундай учрашувлардан бири 2019-йил 11-сентябрь куни институт Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Ш.Имомов ҳамда Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш бўлими ходимлари иштирокида “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультети 3-босқич талабалари билан ташкил этилди. Учрашув давомида талабаларга илмий ижодкорлик фаолияти тўғрисида тушунчалар берилди. Муҳандис ижоди маҳсули – инсон ҳаёти фаровонлигини таъминлашга қаратилган ихтиролар яратиш эканлиги ҳақида талабаларни янада чуқур изланишга ундовчи фикрлар таъкидланди.
Талабалар томонидан илмий фаолият, новаторлик бўйича кўпгина саволлар тушди ва уларга батафсил жавоблар берилди.
Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш бўлими ходими Д.Акбаров axбoроти
Институт матбуот хизмати раҳбари Р. Жуманиёзов