"Халқаро қизлар куни"га бағишланди

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларга оид Давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоки фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Фармонида ёшларни ҳар томонлама уйғун, билимли ва ахлоқли, миллий қадриятлар ҳамда она Ватанга содиқ фарзандлар сифатида тарбиялаш вазифаси белгиланган бўлиб, айниқса, миллат давомчилари бўлган қизларни маърифатли, оналик мақомига муносиб этиб вояга етказишга алоҳида эътибор қаратилган. 11 октябрь - "Халқаро қизлар куни" муносабати билан Институт хотин-қизлар томонидан томонидан ёшларга оид Давлат сиёсатининг мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш, ёшлар билимини ошириш, узлуксиз таълимни тарғиб этиш "Қиз бола-бўлғуси оила бекаси, келажагимиз эгасидир" мавзусида ўтказилди.

Ушбу йиғилишда профессор Жамила Тошпулатовна Шермухаммедова қатнашиб маъруза қилдилар. Улар Қизлар куни муносабати билан талаба талаба қизларни табрикладилар. "Ўзбек аёлларининг тарихий сиймоларига муносиб издош бўлайлик", "қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш", "Эрта никоҳ ва унинг салбий оқибатлари", "Ёшларнинг турли бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб қолиши ҳолатларининг олдини олиш омиллари" мавзусида маъруза тингланди. Иқтидорли қизлар мушоираси, рақслар гулдастаси, кийиниш маданиятини тарғиб этувчи "Тақлидга танқид" мавзусида интерактив тақдимот, "қизлар кўпроқ китоб ўқисин" деб таъкидлаб ўтдилар.

Сўзга чиққанлар (Абдукодирова Санобар, Холикова Наргиза) халқимизнинг қизлар тарбияси билан боғлиқ миллий қадриятларини асраб-авайлаш ва давом эттириш, орасталик, ибо, муомала маданияти, турмуш одоби, меҳмоннавозлик, камтарлик ва меҳнатсеварлик каби фазилатларни ёшлар қалбига сингдириш омиллари ҳақида фикр билдирдилар. Шундан сўнг талаба қизлар ўзларининг қизиқтирган саволларини беришдилар ва керакли маълумотларни олишдилар.

         Институт хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Хафизова ахбороти

         Институт Матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов