Академик лицей жисмоний тарбия раҳбари Осиё чемпионатида
Айни кунларда Таиланд яшил майдонларида қизлар ўртасидаги У-19 Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мазкур мусобақа учрашувларида ҳамюртларимиз – Эдита Миробидова ҳамда ТИҚХММИ Қарши филиали ҳузуридаги Академик лицей жисмоний тарбия раҳбари Зилола Раҳматова ҳакам сифатида фаолият олиб бормоқда. Ҳозирга қадар Ўзбекистонлик ҳакамлар Шимолий Корея – Австралия, Ветнам - Шимолий Корея, Миянма –Хитой, Япония-Хитой ҳамда ярим финал доирасидан ўрин олган Шимолий Корея ва Жанубий Корея ўйинларини бошқаришди. Энди эртага мусобақанинг финал ўйини ўтказилади. Ҳал қилувчи баҳсда Шимолий Корея –Япония қарама-қарши кузатилади. Диққатга сазовор жиҳати шундаки, финал баҳсини Эдита Миробидова бошқариб боради. Захира ҳаками сифатида эса Зилола Раҳматова иш олиб боради.
Академик лицей маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Д. Турсоатов ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов