Заковатлилар ўйини
2019 йил 10 декабрь куни 2-ТТЖнинг 4-ташаббус хонасида “Қишлоқ ва сув хўжалигини энергия таъминоти” факультети 1-курс, 2-курс, 3-курс талабалари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.
Ўйинда "Қишлоқ ва сув хўжалигини энергия таъминоти" факультети декани А.Ж.Исақов, Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини А.Н.Ботиров, ТЖИЧАБ кафедраси доценти Ш.Рахмонов ва Факультет Ёшлар етакчиси Ф.Махмудовлар иштирок этишди. Ҳакам 3-курс талабаси Отабеков Мухаммадсоли юқори савияда олиб борди. Мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёшларнинг китобга қизиқишини ошириш, мутолаа маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада барча шароит ва имкониятлар яратилмоқда.
Хусусан, Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг тўртинчиси ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишдир. Хусусан, "Заковат" интеллектуал ўйинида 1-курс, 2-курс, 3-курс талабалари иборат 3 та жамоалар иштирок этишди. Ушбу ўйинда 1-ўринни 2-курс талабалари жамоаси, 2-ўринни 1-курс талабалари жамоаси ва 3-ўринни 3-курс талабалари жамоаси эгаллашди. Жамоаларга факультет раҳбарияти томонидан сертификат ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов