Коррупцияга қарши курашиш - мухим вазифа
9-декабр Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан институтимизнинг “Электротехника ва мехатроника” кафедра мудири доцент Р.Ж Баратов ва кафедра профессор-ўқитувчилари билан бирга “Техника ва технoлогияларнинг техник экспертизаси ва маркетинги” таълим йўналиши 1-курс талабалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашув натижасида доцент А. Денмухаммадиев давлат ва жамиятнинг ривожига, халқнинг адолатга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавф – коррупция хавфининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасидаги ишлар Республикамизда изчиллик билан амалга оширилаётганлиги борасида маълумот берди. Шу билан бирга талабалар кафедра профессор-ўқитувчилари билан яқиндан танишдилар ва ўз мутахассислиги бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
“Э ва М” кафедра ассистенти А. Мустафоқулов ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати