Ўқинг, бу муҳим
Давр шиддатли воқеаларга бой. Ана шундай жараёнда фаол иштирок этиш давр талаби. Ватан тараққиёти ва юрт фаровонлиги ҳар бир давлат раҳбарига хос бўлгани каби Республикамиз Президентининг Олий мажлисга мурожаатида ҳам ана шу халқпарварлик ва ватанпарварлик туйғусини ҳис этмаслик мумкин эмас. Халқимиз Президент мурожаати руҳида янги йилни бошладилар. Мурожаат мазмуни билан танишиш, узоқни кўзловчи стратег, реформатор сифатида қатор ислоҳотлар қилаётган давлатимиз раҳбарининг чорловларини тарғиб ва ташвиқ қилиш муҳим ижтимоий аҳамият касб этиши ҳақ. Худди шу мақсадда институт Матбуот котиби Р. Жуманиёзовнинг "Қишлоқ ҳаёти" газетасида чоп этилган "Фаровон ҳаётимиз учун йўлланма, юксак тараққиётимиз учун қўлланма" номли мақоласини ўқиш фойдадан холи эмас. Унда Президентимиз томонидан олиб борилаётган сиёсат ва ислоҳотларнинг нечоғли муҳим эканлиги асослаб берилган.
"Гуманитар фанлар" кафедрасининг ўқитувчиси Баҳриддин Муқимов ахбороти