Сув муаммоси – жамият муаммоси
2019 - йил 12-14 - март Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида «22 - март Бутунжаҳон сув куни» муносабати билан ташкил этилган «Сув муаммоси – жамият муаммосидир: унинг ечими ҳеч кимнинг назаридан четда қолмаслиги керак» номли Республика танлови очиқ деб эълон қилинди.
Танлов Бирлашган миллатлар ташкилотининг Ўзбекистондаги Тараққиёт дастури, Европа Иттифоқининг Ўзбекистон қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш дастури, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамкорлигида ташкил этилди ва ўтказилмоқда.
Танловда иштирок этиш учун Республика миқёсида 200 дан ортиқ иштирокчилар рўйхатдан ўтишди. 12 - март куни танловнинг биринчи ва иккинчи босқичлари юқори савияда ташкил этилди ва ўтказилди. Ғолиблар 14 - март куни бўлиб ўтадиган Тақдирлаш маросимида эълон қилинади ҳамда тақдирланади. Энг қизғин босқичлар ҳали олдинда ташриф буюринг, кузатинг ва ўзингиз учун керакли маълумотларга эга бўлинг. Бизни кузатиб боринг.
Танловга ўз вақтларини аямасдан ташриф буюрган меҳмонларимизга ҳамда ташкилий ишларда яқиндан ёрдам бераётган институт раҳбариятига, комиссия аъзоларига, ишчи гуруҳ аъзоларига иштирокчи талабалар номидан миннатдорчилик билдирамиз.
Институт ёшлар иттифоқи етакчиси Акмал Бердимуродов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов