Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабига ташриф

Ўзбек романчилигининг асосчиси, ватанпарвар адиб Абдулла Қодирий xотирасига эҳтиром кўрсатиш, миллий адабиётимиз ривожига қўшган беқиёс ҳиссасини улуғлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан пойтаxтимизнинг Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғида ижод мактаби ва музей барпо этилган. Институтимизнинг  “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети декани Қ.Шавазов, “Қишлоқ ва сув хўжалигини энергия таъминоти” факультети декани А.Исақов, Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини А.Ботиров, профессор-ўқитувчилар, магистр ва фаол талабалар жорий йилнинг 11-январ куни Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ва музейига ташриф буюришди. Институт номидан Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабига жами 27 дона бадиий адабиёт тақдим этилди. Ушбу ташриф барча профессор-ўқитувчилар ва талабаларда катта таассурот уйғотди.  

“Қишлоқ ва сув хўжалигини энергия таъминоти" факультети Ёшлар билан ишлаш  бўйича декан ўринбосари Аброр Ботиров ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов