Фахрий генерал билан учрашув
Жорий йилнинг 11-январь куни ҚХМ факультети Фаол талабалари ҳамда Чегара қўшинлари фахрий Генерали Артикбаев Абдуллажон Артикбаевич билан ’’Ватан ҳимояси учун ҳар биримиз масъулмиз’’ шиори остида давра суҳбати ўтказилди. Сухбат давомида Генерал ўз ютуқлари, хизмат қилган жойлари ва хаётидаги яхши ёмон ўтказган кунларини талабаларга айтиб берди ва келгуси ўқишларига, ишларига зафарлар тилаб, келажакда етук инсон бўлишларига ишонч билдириб, факультет фаолларига миннатдорчилик изҳор этди. Генерал ёшларга бир шиорни ҳар доим илгари суришини ва эсидан чиқармаслигини илтимос қилди ’’Дам бу дамдир ўзга дамни дам дема, Шукур қилгин Давлатингни кам дема’’. Шундан сўнг талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов