Жиноят – инсонийликка хиёнат

   2021 йил 13 январь куни соат 10.00 да Институт Хотин-қизлар кенгаши раиси бошчилигида "Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқарув" факультети хотин-қизлар кенгаши раиси Р.Т.Кодирова, Инглиз тили кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамкорлигида "Фирибгарлик жинояти - долзарб муаммо" мавзусида маънавий -маърифий учрашув ўтказилади. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти кадрлар бўлинмаси бошлиғи Валихонов Отабек Ҳамза ўғли Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти катта терговчиси Асраев Умиджон Мамараим ўғли қатнашдилар.

Тадбирни институтимиз Ёшлар билан ишлаш буйича проректори Рузимурат Кунгратович Чориев кириш сўзи билан очиб, мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизими ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўзгаришлар, фуқароларнинг ҳуқуқларини давлат томонидан муҳофаза этилиши борасида амалга оширилаётган тизимли ишлар хусусида тўхталиб ўтдилар. Мутахассислар томонидан Фирибгарлик жиноятининг вужудга келиш жараёни, ушбу иллатнинг йил сайин ошиб бориш динамикаси, қайси соҳаларда ушбу жиноятнинг ошиб бориши ҳамда фирибгарлик жиноятидан сақланиш борасида мазмунли маъруза қилинди.  Тадбир қизғин савол-жавоблар асосида бўлиб ўтди.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати