QVANT журнали янги сонининг тақдимоти

  Шу йилнинг 12 январ куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Конференциялар залида мамлакатимизнинг буюк ақл соҳиблари, ёш ихтирочилар, ОАВ вакиллари ҳамда илмий-оммабоп журнал ҳамкорларининг учрашуви ўтказилди. Инновацион ривожланиш вазирлиги журнали номинацияларининг ғолибларини тақдирлаш ва инновацион ихтиролар кўргазмаси тақдимотнинг узвий қисми бўлди. Вазирлик стартаплар ва тадбиркорларга ўз ғоялари ҳақида эълон қилиш, тажрибали бизнес вакилларига эса, инвестициялар учун янги лойиҳаларни топиш имконини беради.  Журнал муаллифлари, обуначилари ва ҳамфикрлари орасида давлат идоралари, бизнес вакиллари, ОТМлар, шунингдек илм-фан ва янги технологияларнинг ҳаракатга келтирувчи кучига қизиқувчи ва уни тушунувчи фуқаролар мавжудлиги эътиборга молик.

Диққатга сазовор жиҳати, ушбу тадбирда институтимизнинг “Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари” кафедраси профессори О.Турсунов “Жаҳон илмий ҳамжамиятида мамлакат обрўсини юксалтирганлиги учун” номинациясида ғолиб бўлди. Тадбир сўнгида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Азимжон Назаров барча ғолиб ва совриндорларга эсдалик совғалари ҳамда дипломларни тантанали равишда топширди. Бу ҳам институтимизнинг республика илм-фан соҳасидаги яна бир эътиборли ютуқларидан бири десак муболаға бўлмайди.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати