Психологик тренинг
11 феврал куни 3 - Талабалар турар жойи 6 - қават фоесида талабаларнинг бўш вақтини унумли ўтказиш мақсадида тарбиячи педагог, психолог Сагдуллаева Дилором талабалар билан "Танишув", " Рағбат", "Мен 10 йилдан сўнг", "Чўкаётган кема", "Ишчанлик қобилиятини ошириш" Психологик тренинг ўтказдилар Психологик тренингни мақсади:
- Гуруҳда ишонч ва ўзаро қўллаб қувватлаш муҳитини яратиш
- Ишончни орттириш
- Гуруҳда ахиллик, бирдамликга йўналтириш.
- Кайфиятни кўтариш
- мақсад олдидаги тўсиқларни олиб ташлаш (кечиролмаслик, алам , нафрат, тушкунлик).
Психологик тренингда талабалар фаол иштирок этишди ва ўзига керакли психологик билимларни олишди.
ГИМ факултети 3-4 курс талабалари қатнашишди.
Тарбиячи- педагог Хаитова Азиза ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов