Мусобақа завқи
Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 3-ТТЖда 12 феврал куни “Жисмоний маданият ва спорт” кафедраси ҳамда 3-ТТЖ тарбиячи педагоги Хаитова Азиза бошчилигида, “Универсиада – 2019” спорт мусобақаси биринчи босқич, талаба-қизлари ўртасида “шашка” мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада“Жисмоний маданият ва спорт” кафедраси 3-ТТЖ директори Йўливе Зокир, кафедра мудири Норқобилов Муҳиддин, асс. Маҳмудов Воҳид ва “Гидромелиорация” факултети декани муовини Туйчиев Хайрулла ҳакамлик қилишди. Мусобақада 50 дан ортиқ талаба қизлар фаол қатнашишди.
Мусобақа натижасига кўра, учинчи ўринни “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факултети талабаси Қўчқорова Гулруҳ иккинчи ўринни “Ер ресурсларини бошқариш” факултети талабаси Абдукаримова Ирода эгаллади. Биринчи ўринни эса барча рақибларидан устун келган “Гидромелиорация” факултети талабаси Тожибоэва Маҳбуба қўлга киритди.
Мусобақа қизғин ўтганлиги сабабли бошқа кафедра ўқитувчи педагоглари ҳам ушбу мусобақага қизиқиш билдириб ўзлари ҳам жараён иштирокчисига айланишди.
3-ТТЖ тарбиячи педагоги Хаитова Азиза
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов.