Давра суҳбатида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПҚ-6155 сонли "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш" йили давлат дастури тўғрисида "Гидромелиорация" факультети 1 ва 3 - босқич талабалари билан 3- ТТЖда давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатини "Гидрология ва гидрогеология" кафедраси ўқитувчиси Қ.Ш.Эшқуватов олиб борди. Суҳбат жараёнида Президентимизнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган устувор йўналишлар ва 2020 йил 29 декабрдаги мурожаатномадан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган давлат дастури ёшларга катта имкониятлар бериши ва улардан оқилона фойдаланиш кераклиги тўғрисида сўз юритилди.
Суҳбат давомида талабалар томонидан "Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш" йили давлат дастури бўйича савол-жавоблар ва талабаларнинг фикр -мулоҳазалари тингланди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати